Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Ноябрь 2022

“УЗ-ДОНГЖУ ПЭИНТ КОМПАНИ” МЧЖ ҚК устав капиталидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давактив агентлигининг жорий йил 10 октябрдаги «УЗ-ДОНГЖУ ПЭИНТ КОМПАНИ» МЧЖ ҚК устав капиталидаги 50,0 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги салоҳиятли инвесторларга активни яхшироқ ўрганиш ва жараён иштирокида малакавий тайёрланишга кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш ҳамда қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “УЗ-ДОНГЖУ ПЭИНТ КОМПАНИ” МЧЖ ҚК  устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 27 ноябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Аввал маълум қилинганидек, "Rezolut" консалтинг компанияси ва "Dentons Tashkent" адвокатлик фирмаси консорциуми ушбу Битим юзасидан Агентликнинг маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилларига юбориш лозим: m.eshmirzayev@rezolut.uz ва info@rezolut.uz.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин .

 

706 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech