Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Октябрь 2022

“УЗ-ДОНГЖУ ПЭИНТ КОМПАНИ” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 50,0 фоиз улушнинг сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда “Агентлик” ёки “Сотувчи”) УЗ-ДОНГЖУ ПЭИНТ КОМПАНИ” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда - “Корхона” ёки “Актив”) устав капиталидаги 50 фоиз улушини музокараларга оммавий таклиф этиш йўли билан сотиш (кейинги ўринларда – “Битим”) режасини эълон қилади.

"Rezolut" консалтинг компанияси ва "Dentons Tashkent" адвокатлик фирмаси консорциуми ушбу Битим бўйича Агентликнинг маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

Корхона тўғрисида қисқача маълумот

Корхона 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, 1999 йилдан бошлаб автомобил лак-бўёқлари ва автомобилларга резина жипсловчи қисмлар ишлаб чиқаришни бошлаган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 7,5 минг тонна автомобил лaк бўёқ маҳсулотларини (40 дан зиёд турда), 4,0 минг тонна қурилиш ва саноат лак-бўёқлари маҳсулотларини (20 турдаги) ҳамда 240 минг тонна резина жипсловчи қисмларини ташкил этади.

Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш қуввати Андижон шаҳрида 4,8 гектар майдонда жойлашган, қўшимча равишда Корхонанинг Андижон вилоятидаги савдо марказларида та тижорат дўконлари, чорвачилик ёрдамчи хўжалиги ҳамда Андижон туманидаги қишлоқ хўжалиги озуқа маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 25,4 гектар ер майдони, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 2,0 гектар майдондаги боғ ҳудуди, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида кўчмас мулк ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида та дам олиш уйлари мавжуд.

Корхона республика бўйлаб 22 та расмий диллерлик марказлари орқали истеъмолчиларни 80 турдаги юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди. 300 га яқин малакали ишчилар мавжуд.

Битимни амалга ошириш жараёни

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Талабгорлар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни орқали ташкил этилган.

Жараён, манфаатдор томонлардан дастлаб, сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) қабул қилиш, сўнг мажбурий бўлмаган таклифлар (NBO), ундан кейин мажбурий бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш ва бир ёки бир нечта иштирокчилар билан кейинги музокараларни ўтказишдан иборат.

Ҳозирда, Талабгорлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ариза хати орқали ўз қизиқишларини билдиришлари (кейинги ўринларда - “Қизиқиш билидириш аризаси”) сўралади:

  1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  2. Охирги 2 йил учун аудит қилинган консолидациялашган молиявий ҳисобот;
  3. Барча акциядорлар/иштирокчилар (ва уларнинг эгалик улушлари) ва якуний бенефициарлар тўғрисидаги маълумотлар.

Қизиқиш билдириш таклифи Талабгорнинг хоҳишига кўра ўзбек, инглиз, ёки рус тилларида тайёрланиши мумкин.

Аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар қуйидаги мезонлар асосида сараланади ҳамда натижалари бўйича кейинги босқичлар тўғрисида Талабгорлар шахсан хабардор қилинади:

  • Харидорнинг акциядорлари/иштирокчилари ва охирги бенефециарларига нисбатан жиноят иши ва/ёки тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлигини, шунингдек, харидорнинг мансабдор шахсларининг номлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларида ва Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларида йуқлиги;
  • Талабгорнинг АҚШ, Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари ҳукуматлари томонидан санкциялар қўлланган компаниялар рўйхатларига киритилмаганлиги;
  • “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли Қонунига (2019 йил 15 январдаги таҳририда) риоя қилиш.

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан мувафаққиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) қабул қилиш босқичида иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра уларга халқаро маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компанияни сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

Талабгорлар Қизиқиш билдириш таклифи кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати 2022 йилнинг 10 ноябрь куни (Тошкент вақти билан) соат 18:00гача.

Аризалар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши лозим: m.eshmirzayev@rezolut.uz ва info@rezolut.uz.

Ариза топшириш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

Дисклеймер:

Агентлик сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокар олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Агентлик, Корхона ва Rezolut компаниясининг Корхонанинг улушини сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Агентлик ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) Аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) Ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iii) Исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан ҳар қандай потенциал харидор(харидорлар) билан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2390 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech