Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Апрель 2020

“Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди

Давактив агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2158 -модда (Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан тўлдирилиб, давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, объект ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда ушбу мулкни ижарага беришда қонунчиликни бузганлиги учун:

  • мансабдор шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрорий содир этилган бўлса мансабдор шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилмоқда.

Ўз ўрнида, Қонуннинг қабул қилиниши давлат мулкини ижарага бериш тартиблари бузилиши билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини олдини олишга ҳамда ижарага олувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

187 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech