Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Август 2022

Сув хўжалиги вазирлиги “Aйдар-Aрнасой кўллар тизими” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилди

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги “Aйдар-Aрнасой кўллар тизими” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш учун танлов эълон қилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги “Aйдар-Aрнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-141-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги “Aйдар-Aрнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 136-сон қарорига асосан “Aйдар-Aрнасой кўллар тизими” масъулияти чекланган жамиятини белгиланган тартибда инвестиция киритиш шарти билан танлов асосида ноёб турдаги балиқларни етиштириш, сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқни қайта ишлаш технологияси ва тажрибасига эга маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга бериш бўйича 2022 йил 8 сентябрда танлов ўтказилади.

 Манзил: Тошкент: 100187, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-4 даҳаси 11 уй, электрон почта манзили: devonxona@minwater.uz

Маълумот учун телефонлар: 71-202-47-64, 97-484-40-12

  Ушбу ҳавола орқали танлов шартлари юзасидан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

2358 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech