Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Ноябрь 2023

Бир нечта баҳоловчилар малака сертификатларининг амал қилиши муддатидан олдин тугатилди

Республикада баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилди ҳамда баҳоловчининг малака сертификатини бериш тизими сезиларли даражада соддалаштирилди ва лицензия олиш тартиби бекор қилинди.

Айни вақтда баҳоловчи ташкилотларнинг амалий фаолияти ошиб бораётган замонавий талабларни қониқтирмаяпти. Баҳолаш ишлари бир қатор ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилмоқда, хусусийлаштириладиган объектлар ва улушларнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқланиши ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати учун баҳоловчи ташкилотларнинг зарур даражадаги масъулияти таъминлаб берилмаяпти.

Натижада ҳудудларда савдога чиқарилаётган бир қатор давлат активлари сотилмай қолмоқда ва/ёки нархи пасайтирилгандан сўнггина сотилмоқда.

Давактив агентлиги томонидан баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва баҳоловчилар иштирокида Сурхондарё вилоятидаги баҳоланган объектлар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар танлов асосида кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди.

Ўз навбатида, Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз аъзоларига баҳолаш ишларини профессионал даражада ўтказилиши ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати учун баҳоловчи ташкилотларнинг масъулияти юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Юқоридагилардан ва ўтказилган таҳлиллардан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 13 ноябрдаги буйруғига асосан, қуйидаги баҳоловчиларнинг ўз аризаларига кўра малака сертификатларининг амал қилиши муддатидан олдин тугатилди ва ушбу баҳоловчилар баҳоловчилар реестридан чиқарилди:

 

 

Малака сертификатига эга бўлган баҳоловчининг
Ф.И.Ш.

Баҳоловчи фаолият юритаётган баҳоловчи ташкилот номи

Баҳоловчи малака сертификати рақами ва берилган сана

Баҳоловчи фаолият юритадиган ташкилот аъзо бўлган жамоат бирлашмаси

1.

Йўлдошев Рустам

“Surxondaryo baholash va konsalting markazi” МЧЖ
(Сурхондарё вилояти)

0072-сон, 14.10.2019 йилда берилган

Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси

2.

Абдуллаев Олим Шайдуллаевич

“Termiz Asl Baho” МЧЖ
(Сурхондарё вилояти)

1217-сон, 29.07.2021 йилда берилган

3.

Вахобов Абдурасул Зиётович

“Denov–holis baho” МЧЖ
(Сурхондарё вилояти)

0226-сон, 27.07.2019 йилда берилган

4.

Тураев Равшан Мамазияевич

“Sifat baholash” МЧЖ
(Сурхондарё вилояти)

0961-сон, 17.09.2021 йилда берилган

 

Аввал маълум қилинганидек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритадиган 7 та баҳоловчининг малака сертификатларининг амал қилиши муддатидан олдин тугатилган ва улар баҳоловчилар реестридан чиқарилган.

Шу билан бирга, баҳолаш хизматлари бозорининг ривожланиши учун шароитларни янада яхшилаш, баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг аҳамиятини ошириш ҳамда амалга оширилган баҳолаш ишларининг натижалари ва холислиги учун жавобгарликни кучайтириш ва шу орқали тадбиркорлик тузилмалари томонидан уларга нисбатан ишончни ошириш мақсадида:

  • PricewaterhouseCoopers (PWC) халқаро консалтинг компанияси тавсияларидан келиб чиқиб, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган “Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти”нинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва бугунги кунда Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилмоқда;
  • Баҳолаш соҳасидаги энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, баҳолаш фаолияти соҳасида ўзини-ўзи бошқариш механизмларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.
844 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech