Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Апрель 2023

Давактив агентлиги “Оҳангароншифер” АЖ Бош директори лавозимига номзод танлаш бўйича танлов эълон қилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қонунчилик талабларига асосан Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖ Бош директори лавозимига номзод тавсия этиш учун танлов эълон қилади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ҳамда чет эл давлатлари фуқоролари иштирок этиши мумкин.

Жамият Бош директори лавозимига номзод танловига малакавий талаблар

I. Номзодларга қуйиладиган умумий талаблар:

  • иқтисодиёт, техник ёки муҳандис-иқтисодчи ёхуд юридик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги раҳбарлик (директор, директор ўринбосари, бош муҳандис, бош механик, бўлим/цех бошлиғи) лавозимларида камида 3 (уч) йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • технологик ва автоматлаштирилган, шу жумладан, шифер ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ишлатиш тажрибасига эга бўлган шахслар;
  • ишни ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича замонавий бозор кўникмаларини ва шаклларини тадбиқ этиш билимларига эга бўлиш;
  • иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланган судланганликка эга бўлмаган шахслар
  • иқтисодиёт ва/ёки бошқарув соҳасидаги жиноятлари учун судланганлиги тугалланмаганлиги мавжуд бўлмаслик;
  • юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажармаган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирмаган шахслар;
  • юксак муомила маданиятига, интизомлилик, талабчанлик ва принципиалликка эга бўлиш.

II. Тил билиш:

Резидентлар учун:

ўзбек тили – эркин мулоқот, рус тили, инглиз ва/ёки немис тиллари – олқишланади.

Норезидентлар учун:

рус тили – эркин мулоқот, ўзбек, инглиз ва/ёки немис тили – олқишланади.

III. Компьютер билимдонлиги:

MS Office – ишончли фойдаланиш.

Хизмат мажбуриятлари:

  • Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг самарали ва барқарор – доимий ва даромадли ишлашини таъминлаш;
  • Жамият бизнес-режаларининг ва ривожланиш дастурларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Жамиятнинг молиявий-хўжалик ҳолатини яхшилаш, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • Жамиятда томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш;
  • Ишчиларнинг меҳнат шароитининг хавфсизлигини ва ижтимоий ҳимояланиш кафолатларини таъминлаш;
  • Солиқлар ва давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича тўловларни ўз вақтида бажариш ҳамда бизнес-режанинг асосий параметрлари бажариш;
  • Амалдаги қонунчилик ҳамда жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш.

Ишнинг асосий шартлари:

Иш тартиби: 5/2, соат 8:00 дан 18:00 гача. Доимий.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси бўйича расмийлаштирилади.

Иш ҳақи: Штатлар жадвалига мувофиқ, жамият Низоми ва бозор механизмлари (шу жумладан KPI натижалари) асосида тўланадиган мукофот пуллари ҳисобга олинган ҳолда.

Танловнинг асосий шарти:

Номзодлар томонидан бир ҳил миқдордаги балл олинганда – устунлик хорижий менежерга берилади.

Танловга ҳужжат топшириш тартибида:

Талабгорлар танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

  1. Ўз қўли билан ёзилган ариза;
  2. Автобиография (батафсил кўрсатилсин);
  3. Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;
  4. Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  5. Алоқа учун маълумотлар;
  6. Фотосурат 3х4 – 4 дона.

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати – эълон берилган санадан 15 кун.

Танлов ўтказиш муддати — танловга хужжатларини қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва ҳужжатлар ёпиқ конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 6-уй, Давлат активларини бошқариш агентлигининг биноси.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддатининг тугаши: 2023 йил 10 май, соат 18-00.

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар  танловда иштирок этмайди.

Қўшимча маълумот учун қуйидагига мурожаат этишингиз мумкин:

  • Ф. Қараев, +99871-259-20-84
1947 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech