Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Ноябрь 2020

Халқаро ҳамкорлик янада кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Усмонов Бекзод Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси раҳбари Рон ван Роден билан "ХВЖ келишув моддалари"нинг IV моддасига мувофиқ йиллик маслаҳатлашувлар доирасида учрашув ўтказди.

Маълумот учун: ХВЖ келишув моддалари 1944 йил 22 июлда БМТнинг валюта-молия конференциясида (Бреттон-Вудс, Ню-Гемпшир) қабул қилинган. Дастлаб 29 давлат томонидан қабул қилинган, кейинчалик жами 190 аъзо давлат томонидан имзоланган ва ратификация қилинган. Ташкилотнинг низоми бўлган моддалар Жамғарманинг мақсадларини белгилайди ва "халқаро валюта муаммолари бўйича маслаҳатлашув ва ҳамкорлик механизмини таъминлайдиган халқаро валюта ҳамкорлигини" ривожлантиришни ўз ичига олади.

Учрашувда томонлар давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб вазифалари ва истиқболлари, шунингдек макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, учравшув давомида 2022-2026-йилларда мамлакатни ривожлантириш миллий стратегиясини амалга оширишда Давактив агентлигининг роли ва бунда Агентликка техник кўмак кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давактив агентлиги директори ўринбосари ХВЖ вакилларига жорий йил учун хусусийлаштириш дастури, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Жаноб Рон ван Роден Давактив агентлиги олдига қўйилган мақсадларни сифатли бажариш бўйича миллий стратегияни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

1260 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech