Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Май 2024

“YO'LREFTRANS” АЖни устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат улушининг хусусийлаштириш жараёнлари “Тошкент” Республика фонд биржасида давом эттирилади

Аввал хабар берилганидек, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “YO'LREFTRANS” АЖ (кейинги ўринларда – “Эмитент”) устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – “Акция пакети”) хусусийлаштириш белгиланган.

Дастлабки савдо жараёнлари Winvestment Consult консалтинг компанияси маслаҳатчилигида олиб борилган бўлиб, савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларнинг таклифлари консультант томонидан Акция пакетининг нарх кутилмасидан паст бўлганлиги учун, савдо механизмини ўзгартириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган.

Шунга кўра, хусусийлаштириш жараёнлари “Тошкент” Республика фонд биржасининг МҚҚМП Nego савдо платформаси (кейинги ўринларда – “Савдо платформаси”)да сотувчининг инвестиция воситачиси орқали амалга оширилади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

  • “YO’LREFTRANS” АЖ – юкларни ташиш бўйича маҳаллий ва халқаро шаҳарлараро логистика хизмати, изотермик вагонларни ижарага бериш ишларини ташкил қилувчи компания ҳисобланади.
  • Корхонанинг юридик манзили – Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Гулистон кўчаси, 351-уй.
  • Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз;
  • Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 11 162 528 дона (оддий) акция;
  • Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1 000 (бир минг) сўм;
  • Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 8 880,34 (саккиз минг саккиз юз саксон) сўм 34 тийин;
  • Активнинг бошланғич нархи – 99 126 992 000,0 (тўқсон тўққиз миллиард, бир юз йигирма олти миллион, тўққиз юз тўқсон икки минг) сўм;
  • Эмитентнинг устав фонди миқдори - 21 887 309 000,0 (йигирма бир миллиард, саккиз юз саксон етти миллион уч юз тўққиз минг) сўм;
  • Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
  • Лотлар сони – 1 (бир) та;

Эмитент ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар билан эмитентнинг расмий веб саҳифаси www.yolreftrans.uz ҳамда корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz саҳифаси орқали танишиш мумкин.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Савдолар “Тошкент” РФБнинг махсус платформаси, СППЗ NEGO- майдончасида 17.06.2024 йилдан бошланади (Тошкент РФБ савдоларидаги ҳавола).

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу савдо жараёнларига барча талабгорларни иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Қўшимча маълумотлар учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига (+99894-353-05-23) мурожаат қилишингиз мумкин.

Дисклеймер

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

1467 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech