Аввал хабар берилганидек, "Тўрткўлдонмаҳсулоти" МЧЖ устав фондидаги 58,06 фоиз давлат улуши бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди ҳамда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарорига кўра мазкур актив бўйича энг яхши тижорат таклифини тақдим этган "Ilyosbek Nilufar Bexruz" МЧЖ 14,0 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан ғолиб деб топилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларида иштирок этган барча талабгорларга миннатдорчилик билдиради.
Мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.
Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.
Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.
Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 23 февраль куни соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади
Давлат активининг номи |
Жойлашган ҳудуди |
Давлат улуши (фоизда) |
Лот рақами |
I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари |
|||
“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
80,2 |
|
“Конират ун заводи” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани |
95,6 |
|
“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
91,6 |
|
“Чимбойдон” МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
93,6 |
|
“Асака дон маҳсулотлари” АЖ |
Андижон вилояти, |
65,8 |
|
“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ |
Андижон вилояти, |
83,7 |
|
“Когондонмаҳсулотлари” АЖ |
Бухоро вилояти, |
93,0 |
|
“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ |
Жиззах вилояти, |
90,2 |
|
“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ |
Жиззах вилояти, |
94,4 |
|
“Зарбдор элеватори” АЖ |
Жиззах вилояти, |
94,8 |
|
“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри |
92,5 |
|
“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
99,9 |
|
“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
64,7 |
|
“Дон халқ ризқи” АЖ |
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани |
88,4 |
|
“Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ |
Навоий вилояти, |
61,1 |
|
“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ |
Наманган вилояти, |
79.3 |
|
“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
51,0 |
|
“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ |
Самарқанд вилояти, |
57,4 |
|
“Оқтош Дон” АЖ |
Самарқанд вилояти, |
57,4 |
|
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Сурхондарё вилояти, |
88,5 |
|
“Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖ |
Сурхондарё вилояти, |
64,3 |
|
“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, |
51,0 |
|
“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, |
64,3 |
|
“Бағдод дон маҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, |
54,8 |
|
“Қува дон маҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, |
51,0 |
|
“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ |
Хоразм вилояти, |
67,5 |
|
“Боғот дон” АЖ |
Хоразм вилояти, |
65,5 |
|
“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ |
Хоразм вилояти, |
92,2 |
|
II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари |
|||
“Қўнғирот ун заводи” АЖнинг |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани |
мулкий мажмуа |
|
“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
“Дон халқ-ризқи” АЖнинг “Китоб Дон” филиали |
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани |
мулкий мажмуа |
|
“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали |
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани |
мулкий мажмуа |
|
“Дунё-М” АЖнинг “Шаҳрисабздон” филиали |
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри |
мулкий мажмуа |
|
“Самарқанддон маҳсулотлари” АЖнинг “Нуробод дон” филиали |
Самарқанд вилояти, |
мулкий мажмуа |