Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Июнь 2023

40 та давлат корхоналарида “Халқ IPO”сини ўтказиш учун андеррайтер компанияларини жалб қилиш тўғрисида ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ, “битта акция битта лот” тамойили асосида қуйидаги иловадаги 40 та давлат корхоналарини акцияларини “Халқ IPO”си орқали савдосини ташкил этиш бўйича андеррайтер (кейинги ўринларда – Андеррайтер)ларни жалб қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

Андеррайтер ўзига юклатилган вазифаларни Буюртмачи ва у томонидан жалб этилган Стратегик консультант ҳамда бошқа тегишли томонлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

“Халқ IPO”сини ўтказиш учун Андеррайтерлардан келиб тушган таклифлар қуйидаги талабларга мувофиқ сараланади ва салоҳиятли андеррайтер рўйхати (Ғолиблар рўйхати) тузилади.

Давактив агентлиги томонидан ушбу Ғолиблар рўйхатига киритилган Андеррайтерлар билан хизмат кўрсатишнинг асосий шартларини белгиловчи бош келишув имзоланади.

Бунда, Буюртмачи Стратегик консультант билан келишган ҳолда “Ғолиблар рўйхати”га киритилган андеррайтерлардан бир ёки бир нечтасини “Ҳалқ IPO”си ўтказиладиган муайян давлат иштирокидаги корхоналарга  алоҳида шартнома орқали бириктиради.

Ғолиблар рўйхатидан Андеррайтерларни бириктиришда уларнинг ушбу корхоналар билан аввалги лойиҳалари ва ушбу лойиҳалар доирасидаги тегишли тажрибалари инобатга олинади.  

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан қуйида келтирилган Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)га асосан ўз таклифларини 2023 йил 17 июль куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қуйидаги ахборот каналлари орқали тақдим этишларини сўраймиз.

Талъат Юлдашевич Самандаров – Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғининг ўринбосари;

Телефон: + 998-71-259-20-67;

E-mail: tender@davaktiv.uz.

 

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар жараённинг фақат энг муҳим томонлари ва дастлабки хулосаси, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарини Халқ IPOсини ташкил этиш бўйича андеррайтер компаниясидан кутилаётган умумий ишлар ҳажми сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Буюуртмачи учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таянолмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

Давлат иштирокидаги корхоналарини акцияларини “битта акция битта лот” тамойили асосида “Халқ IPO”си савдоларини ташкил этиш бўйича андеррайтер компаниясини жалб қилиш бўйича Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

 Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ, 40 та давлат корхоналари (кейинги ўринларда – Активлар)да “битта акция – битта лот” тамойили асосида “Халқ IPO”сини ўтказиш белгиланган. Активлар рўйхати 1-иловада кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги/Буюртмачи) Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари учун “Халқ IPO”сини ташкил этиш учун андеррайтер (кейинги ўринларда – Андеррайтер)ни жалб қилишда энг мақбул таклифлар асосида танлов ўтказишни режалаштирган.

Мазкур Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (кейинги ўринларда – Сўровнома) Андеррайтерга қўйиладиган талабларни ва унинг таклифларини баҳолаш структурасини, шунингдек “Халқ IPO”си бўйича ишлар ҳажмини таснифлайди.

Барча спектрда хизмат кўрсатувчи андеррайтерлар Эмиссия косорциуми/синдикат яратиши мумкин. Консорциум/синдикат номидан тижорат таклифи юборилган тақдирда, “Бошқарув консорциуми/Синдикат” кўрсатилиши керак. Консорциумдан ташқарида қўшимча брокер-дилерларни жалб қилиш Давактив агентилиги билан келишилади.

“Халқ IPO”сини ўтказиш учун келиб тушган таклифлар орасидан салоҳиятли андеррайтер рўйхати (Ғолиблар рўйхати) тузилади.

Бунда, Давактив агентлиги “Ғолиблар рўйхати”га киритилган андеррайтерларни “Ҳалқ IPO”си ўтказиладиган давлат иштирокидаги корхоналарга Стратегик консультант билан келишган ҳолда андеррайтерларнинг мустақил бириктириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Хизмат кўрсатиш ҳажми

Андеррайтер Активларнинг муваффақиятли акцияларини оммавий оммавий савдоси учун зарур бўлган хизматларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этишини таъминлаши зарур. Андеррайтер эмитнт билан тўғридан-тўғри ишларни ташкил этади ва ҳар бир босқич натижаларини буюртмачи ҳамда Стратегик консультант билан келишади.

Андеррайтер қимматли қоғозлар тўғрисидаги тегишли қонунчилик, “битта акция – битта лот” тамойили асосида “E-Auksion” электрон савдо платформасида давлат акция пакетларини “Халқ IPO”сини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда ички қонунларда белгиланган савдони барча жиҳатлари билан боғлиқ вазифаларни ўзига зиммсига олади, шу жамладан:

1-босқич

  1. Актив/Активларнинг “Халқ IPO”сини ва тайёрлаш жараёнини ташкил этиш.
  2. Акцияни муваффақиятли савдосини ташкиллаштириш учун “E-Auksion” электрон савдо платформасини яхшилаш имкониятлари бўйича стратегик консультант билан бирга таклиф ишлаб чиқиш.
  3. Инвесторлар учун таклифлар структураси бўйича асосланган тавсиялар тайёрлаш.
  4. Соҳадаги бўлиб ўтган амалиётга мувофиқ Актив/Активларнинг капитал қиймати баҳоси ва акциянинг таклиф нархи бўйича таклифлар тақдим этиш.
  5. Стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда Актив/Активлар ва Буюртмачига “Халқ IPO”сини ўтказишда мақбул шартлари юзасидан маслаҳат бериш.
  6. Барча масъул томонларни тайинлаган ҳолда Актив/Активларнинг “Халқ IPO”сини ва тайёрлаш бўйича тадбирлар режа-жадвалини тайёрлаш.
  7. Савдо бўйича дастлабки ишларни амалга оширишда Актив/Активларга ёрдам кўрсатиш.
  8. Битим билан боғлиқ асосий хавфларни аниқлаш ва уларни юмшатиш воситаларини ишлаб чиқиш.

2-босқич

  1. Амалдаги қонун ҳужжатлари ва чиқариш тузилмасига мувофиқ, акциялар муомиласи ва “Халқ IPO”сини ҳамда чиқариш учун зарур ҳужжатларни, шу жумладан эмиссия ҳужжатларини тайёрлаш.
  2. Ушбу Битимнинг барча босқичлари қонуний ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун Актив/Активлар юридик маслаҳатчилари билан ишлаш.
  3. Корпоратив бошқарув, дивиденд сиёсати, бошқарувни рағбатлантириш, ички назорат/тизимлар бўйича маслаҳатлар бериш ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш.
  4. Бизнес-режа/стратегия ва инвестицион жозибадорлик тарихи (equity story)ни ишлаб чиқиш.
  5. Тадқиқот тўғрисида таҳлилий ҳисоботни ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

3-босқич

  1. Салоҳиятли инвесторларнинг энг кенг доираси билан Актив/Активлар номидан музокаралар ўтказиш ва ташкил этиш.
  2. Ахборот ҳужжатларини тайёрлаш (флаерлар, брошюралар, баннерлар, меморандумлар, фото-видео роликлар ва бошқалар).
  3. Обуна компаниялари жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (road show).
  4. Республика ҳудудларида инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш, шунингдек, маҳаллий жойларда аризалар ва тўловларни қабул қилиш имкониятини назарда тутувчи обуна кампаниясини (road show) ўтказиш.

4-босқич

  1. Букраннернинг стандарт хизматлари, шу жумладан жойлаштирилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун салоҳиятли инвесторларнинг аризаларини қабул қилиш, талабномаларнинг жамланган реестрини юритиш ва акцияларни “Халқ IPO”сини ташкил этиш.
  2. Актив/Активлар платформаси билан ишлашда ёрдам бериш.
  3. Инвесторлар билан акцияларни “Халқ IPO”си бўйича ҳисоб-китобини ташкиллаштириш – илгари чиқарилган акцияларни инвесторларга ўтказиш ва Активларнинг тушумларини тегишли ўтказишни (андеррайтинг тўловларини ҳисобга олмаганда) назарда тутувчи биллинг ва етказиб бериш роли.
  4. Акцияларни муваффақиятли “Халқ IPO”сини ўтказишга қаратилган бошқа зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан битимни рўйхатдан ўтказишда ёрдам бериш.

Ишнинг босқичлари Келишув/Шартнома ва Буюртмачи ва Андеррайтер ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида белгиланиши мумкин.

Ишнинг барча натижалари ва материаллари Актив/Активлар, Актив/Активларнинг акциядорлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг Стратегик консультанти билан муҳокама қилинади ва келишилади.

Андеррайтерга қўйиладиган талаблар ва шартлар

  1. Андеррайтер Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига риоя қилиши шарт.
  2. Халқаро иштирокчилар таклиф тақдим этган тақдирда, ўз таклифларини маҳаллий лицензияга эга инвестиция ва/ёки молиявий консалтинг компанияси билан консорциумда тақдим этишлари шарт.
  3. Ғолиб бўлган тақдирда, Андеррайтер 10 йил давомида Активлар ва унинг филиалларидан олинган ҳар қандай маълумотлар ва ҳужжатларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
  4. Акциялар “Халқ IPO”сини ўтказилгандан сўнг сўнг, иш тугалланганлиги тўғрисидаги актга мувофиқ қабул қилинади.
  5. Ишлар ва хизматлар натижалари ишлар бажарилганлиги бўйича актга мувофиқ қабул қилинади;
  6. Андеррайтер акцияларни савдосини ташкиллаштириш бўйича хизматларнинг тўлиқ ҳажмини кафолатлаши шарт.
  7. Ҳисобот ҳужжатларининг тузилиши (формати) ва тили, шунингдек, мижоз ва андеррайтер ўртасида рус ёки инглиз, ўзбек тилларида хабарларни узатиш мумкин.
  8. Андеррайтер тижорат таклифини асослаш учун резюме шаклида керакли мутахассисларнинг малакасини, сонини, ҳажми, хизматлар (ишлар) рўйхатини тақдим этиши шарт.

Тижорат таклифнинг тахминий секциялари

1-секция: Жамоа (10 балл)

  1. Жамоа ва/ёки консорциум/синдикатнинг таклиф қилинган таркиби (агар мавжуд бўлса).
  2. Лойиҳа доирасида ишлайдиган мутахассислар тўғрисида:
    1. Тегишли тажриба ва малакаси;
    2. Ташкилотдаги лавозими;
    3. Манзили;
    4. Жараённи ижрочисидаги аҳамияти.
  3. Буюуртмачи ва бошқа маслаҳатчилар билан ҳар куни мулоқотда бўлфдиган шахсларни ажратиб кўрсатинг.
  4. Такдим этилган жамоадан кутилади:
    1. Ўзбекистон да ва/ёки МДҲ мамлакатларида, шу жумладан “Тошкент” Республика фонд биржаси/KASE/AIX ва бошқа биржаларда тегишли тажрибага эгалиги.
    2. Бошланғич йиғилиш ўтказилгандан бошлаб унинг ёпилишига қадар Битимнинг бажарилиши учун жавобгарлиги.

 2-секция: Инвестициялар тарихи ва хусусий капитални баҳолаш (20 балл)

Андеррайтер ўзининг тижорат таклифида барча активлар учун хизматлар кўрсатишдан манфаатдорлигини акс эттириши лозим. Агар Андеррайтер муайян активларни “Халқ IPO”сида иштирок этмоқчи бўлса, унинг тижорат таклифида ушбу активларга устуворлик кўрсатилиши лозим. Андеррайтер томонидан танланган ҳар бир Актив/Активлар учун қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

  1. Инвестиция тезис (Investment thesis):
    1. Актив/Активларнинг акциялари тарихи ва улур учун инвестиция тезисини шакллантиришини тасвирлаб беринг;
    2. Ўхшаш (аналог) оммавий савдо тасирини ўрганган ҳолда баҳолаш таҳлилининг таққослаш кўрсаткичлари тавсифи;
    3. Ўхшаш (аналог) билан солиштирганда активларнинг кучли/заиф томонлари тавсифи;
    4. Актив/Активларнинг дивиденд сиёсати ҳақида фикрингизни билдиринг.
  2. Инвесторларнинг потенциал хавотирлари ва потенциал рискларни енгиллишоҳтириш чоралари:
    1. Инвесторлар томонидан юзага келиши мумкин бўлган асосий хавфларни тавсифланг;
    2. Ушбу хавфларни камайтириш учун асосий тавсияларни беринг.
  3. Материалларни тайёрланиши:
    1. Актив/Активларни “Халқ IPO”сини асослаш учун зарур бўлган асосий тайёргарлик материалларини тавсифланг (масалан, бизнес-режа, молиявий модель, мулкни баҳолаш ҳисоботи, мустақил соҳа ҳисоботи ва бошқалар).

3-секция: Битимларнинг тузилиши (30 балл)

2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарори доирасида бозор шароитидан ҳамда тегишли давлат органларининг тасдиғидан келиб чиқиб, Активлар капиталининг ўртача 2 фоизигача сотиш кутилмоқда.

  1. Бирламчи оммавий таклиф доирасида Сизнинг фикрингиз бўйича тайёрланиши керак бўлган асосий ҳужжатларни тавсифланг.
  2. "Халқ IPO"сини ўтказиш муддатлари бўйича ўз тасаввурингизни, шу жумладан, муҳим босқичлар ва натижалар билан дастлабки жадвални тақдим этинг.
  3. Бирламчи маркетингга ёндашув, маркетинг жараёнининг муддати.
  4. Сармоядорларни, шу жумладан чакана сотувчиларни максимал қамраб олиш бўйича тавсиянгиз, талабни ошириш стратегияси.
  5. Андеррайтер ва субпудратчилар сонини ҳамда уларнинг тегишли тажрибаси билан таклиф этилган синдикат/консорциум тузилмасини кўрсатинг.
  6. Хизматлар нархи (шу жумладан қўшимча тўловлар). Сотиладиган акцияларнинг умумий қийматидан фоиз (%) сифатида кўрсатилиши лозим.
  7. Андеррайтер ва Буюртмачи ўртасидаги шартноманинг амал қилиш муддати.

4-секция: Инвестициялар ва капитал бозорларида тегишли тажрибаси (40 балл):

  1. Асосий мижозлар, сўнгги 5 йилдаги битимлар сони ва ҳажми (шу жумладан, Активлар бўлганлар); Битимлар географияси (мамлакатлар сони).
  2. "Халқ IPO"сини ўтказишда ёрдам бериши мумкин бўлган тегишли компаниялар рўйхати ва мулкчилик тузилмаси.
  3. Ушбу турдаги битимлар учун ўз улушларингизни тақсимлаш имкониятларнинг ҳажми ва кўламини кўрсатинг (институционал ва чакана савдо имкониятлари, шу жумладан бозор улуши ва бозорда мавжудлиги).
  4. Иккиламчи бозордаги фаолият тавсифи (“Тошкент” Республика фонд биржасида):
    1. 2019-2022 йилларда якунланган йиллик битимлар сони;
    2. 2019-2022 йилларда йиллик савдо ҳажми;

2019-2022 йилларда “Тошкент” РФБ йиллик савдо ҳажмидаги бозор улуши.

 

Акция пакетлари «битта акция — битта лот» тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхоналар рўйхати 

Т/р

Номи

Ҳудуд

Сотиладиган акциялар

фоиз

дона

1.

«Навоий КМК» АЖ

Навоий вилояти

2,0

300 000 000

2.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

Тошкент вилояти

2,0

12 300 297

3.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

Тошкент вилояти

2,0

9 330 978

4.

«UZBAT» АЖ

Тошкент шаҳри

2,6

641 747

5.

«Ўзбектелеком» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

5 746 211

6.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

4 878 435 656

7.

«Асакабанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

842 745 407

8.

АТ «Халқ банки»

Тошкент шаҳри

2,0

148 667 596

9.

«Қишлоққурилишбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

311 141 316

10.

«Алоқабанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

223 319 146

11.

«Туронбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

17 460 499

12.

«Микрокредитбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

66 429 463

13.

«Ипак йўли» АТБ

Тошкент шаҳри

0,0003

192 888

14.

«Трастбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

0,001

598

15.

«Гарантбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

0,01

294 396

16.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ

Тошкент шаҳри

7,33

20 686 463

17.

«Алском» АЖ

Тошкент шаҳри

3,9

1 137 311

18.

«Ўзагросуғурта» АЖ*

Тошкент шаҳри

2,0

664 617

19.

«O‘ztemiryo‘lkonteyner» АЖ

Тошкент шаҳри

4,0

134 651

20.

«Дори-дармон» АЖ

Тошкент шаҳри

20,0

4 014 400

21.

«Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси» АЖ*

Тошкент шаҳри

2,0

1 499 168

22.

«Ўзбекгеофизика» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

23 240 292

23.

«Қурилишмашлизинг» АЖ

Тошкент шаҳри

22,5

3 825 000

24.

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ

Тошкент шаҳри

5,7

671 238

25.

«Тошуйжойлити» АЖ

Тошкент шаҳри

10,5

482 084

26.

«Ташгипрогор» АЖ

Тошкент шаҳри

15,8

85 673

27.

«Боштранслойиҳа» АЖ

Тошкент шаҳри

6,1

271 556

28.

«Андижон биокимё заводи» АЖ

Андижон вилояти

20,0

2 541 782

29.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

849 738 934

30.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

529 261 741

31.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

3 993 422

32.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

1 040 462 222

33.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

1 693 616 290

34.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

146 221 337

35.

«Минора қурилиш экспедицияси» АЖ

Қашқадарё вилояти

11,1

3 588 800

36.

«Жанубсаноатмонтаж» АЖ

Навоий вилояти

20,7

337 653

37.

«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» АЖ

Фарғона вилояти

10,3

33 424 896

38.

«Кўприкқурилиш» УК**

Тошкент шаҳри

2,0

-

39.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» ДУК**

Тошкент шаҳри

10,0

-

40.

«Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДУК**

Тошкент шаҳри

10,0

-

2811 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech