Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2021

Давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича Консультантларни жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон ҳамда 2021 йил 30 июлдаги ПФ-6273-сон Фармонларига мувофиқ, давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича Консультантларни танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан 2021 йил 29 сентябрь куни соат 18-00 дан (Тошкент вақти билан) кечиктирмай эълон қилинган Таклиф тақдим этиш учун сўровномаларга (RFP) асосан тижорат таклифларини тақдим этишларини сўраймиз.

Активларни хусусийлаштириш учун зарур бўладиган барча маслаҳатлар ва консултация хизматларни Консультантлар томонидан тақдим этилиши кутилмоқда. Таклиф тақдим этиш учун сўровномалар иловада келтирилган бўлиб, улар Консультантларга ва улар тақдим этадиган тижорат таклифларининг тузилишига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Консультантлар талаб этилган иш ҳажмини тўлиқ бажариш учун консорциумга бирикишлари ёки биргаликда қўшма таклифлар тақдим этишлари мумкин.

Агар Консорциум томонидан ариза тақдим этилса, Консорциум битимини тақдим этиш сўралади. Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-Консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган Асосий Консультант кўрсатилиши керак.

1-лойиҳа. “Қўқон биокимё” АЖ - RfP

2-лойиҳа. “ Шарқ НМАК” АЖ - RfP

3-лойиҳа. Илмий-тадқиқот лойиҳалаш институтлари (“Ўзгазлойиҳа” ва “УзГАШКЛИТИ”) - RfP

4-лойиҳа. “Сувмаш” АЖ - RfP

5-лойиҳа. “93-махсус трест” АЖ - RfP

6-лойиҳа. “Ўрта Осиё транс” АЖ - RfP

Саволлар ва қўшимча маълумотлар юзасидан қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз сўралади:

Азизжон Каҳҳоров, “UzAssets” АЖ Бошқарув раиси, тел.: +998-71-259-20-23, эл.почта: a.kahhorov@uz-assets.uz.

Жалолиддин Усмонов, “UzAssets” АЖ масъул ходими, тел.: +998-71-259-22-40; эл.почта: j.usmonov@uz-assets.uz

Шохрух Охунов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш департаменти бошлиғи, тел.: +998-71-259-21-87; эл.почта: cooperation@davaktiv.uz.

2836 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech