Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Январь 2023

Давактив агентлиги томонидан Сингапурда “Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури" тўғрисида Тақдимот ўтказилди

Жорий йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Cингапурга давлат ташрифи доирасида ташкил этилган Ўзбек-Сингапур бизнес форумида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида Тақдимот ўтказилди.

Унда, Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш Департаменти бошлиғи Шохруҳ Оҳунов тақдимот билан иштирок этиб, 200 дан ортиқ Сингапур ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида эришилган натижалар, келгусидаги режалар, жумладан, савдога чиқарилиши белгиланган давлат активлари ва ушбу савдо жараёнларида иштирок этиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, хусусийлаштириладиган йирик давлат корхоналари бўйича инвестиция тизерлари тарқатилди.

Шу билан бирга, кўтаринки руҳда ўтган форум давомида Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков Сингапурнинг 50 дан ортиқ бизнес вакиллари билан тўғридан-тўғри G2B учрашувларини ўтказди. Учрашув давомида мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, бизнес вакилларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф этилди. Бунда, мисол тариқасида Сингапурнинг "Indorama Corporation Ltd." компаниясининг мамлакатимизда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнида муваффақиятли иштироки алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

2024 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech