Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Декабрь 2022

Давактив агентлиги “UzAuto TRAILER” МЧЖдаги давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) “UzAuto TRAILER” МЧЖ (кейинги ўринларда - Корхона) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 561,1 млрд.сўмга “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ (Татаристон, Россия) (кейинги ўринларда - Харидор)га сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилади.

Сотув жараёнида "Mosaic Financial" МЧЖ консалтинг компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича консультанти вазифасини бажарди, Корхонани мустақил баҳолаш халқаро баҳоловчи компания "PricewaterhouseCoopers" МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Консультант ва Давактив агентлиги томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари консультантнинг инвесторлар тармоғи орқали турли хорижий инвесторларга (investor sounding) юборилди.

Натижада Европа, МДҲ ва Ўзбекистондаги инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисида 6 та аризалари (Express of Interest) келиб тушди.

Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.

Барча талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги босқичига ўтказилган ва талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлари (NBO)ни тайёрлаш учун Консультант томонидан ишлаб чиқилган таҳлилий маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган.

Ушбу босқичда 2022 йил 17 октябргача бўлган муддатда  5 та Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO) тақдим этилди ҳамда улар Консультант томонидан таклиф қилинаётган мажбуриятга эга бўлмаган нарх таклифини молиялаштириш қобилиятига эга бўлганлиги аниқланди ва Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO)ни тақдим этиш босқичига таклиф этилди.

Мазкур босқичда, Консультант томонидан тайёрланган Корхонанинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (due diligence) ҳисоботлари жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти яратилди. Шу билан бирга, барча талабгорларга Корхонанинг бошқарув органи билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда Корхона билан танишиш имконияти яратилди.

Шунга кўра, келиб тушган Мажбуриятга эга бўлган таклифларни белгиланган малака мезонларига мувофиқлиги, минтақадаги иш фаолияти, Битимни ёпиш шартлари ва Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқорилиги бўйича энг яхши харид қийматини тақдим этган “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилди.

Маълумот учун: “Химград” технополис саноат паркиҚозон шаҳрида жойлашган саноат парки. Умумий майдони 131 гектар, бино ва иншоотларнинг лойиҳалаш майдони 500 минг квадрат метрдан ошади. Саноат парки резидентлари паст тоннажли кимё, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнологиялар, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, тиббиёт технологиялари билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланади.

Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки “Химград” технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

“UzAuto TRAILER” корхонаси 2012 йил 4 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида ташкил этилган. Корхонада тиркама техникалари ва турли хил юк автомобиллари (шасси) учун осма техникаларини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Иқтисодиётнинг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобил техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, устав капитали 156,3 млрд. сўмни ташкил этади.

3045 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech