Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Октябрь 2022

Давлат иштирокидаги йирик корхоналар кузатув кенгашларига халқаро “Headhunter” компанияси билан ҳамкорликда тажрибали мустақил аъзолар жалб қилинади

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Институционал салоҳиятни ошириш (IBL)” лойиҳаси доирасида давлат иштирокидаги йирик корхоналар кузатув кенгашларига халқаро тажрибага эга мустақил аъзоларни жалб қилиш ҳамда ижро органи раҳбарлигига тайинлаш учун малакали ва салоҳиятли мутахассисларнинг “ТОП-100” захирасини шакллантириш юзасидан ўтказилган халқаро тендер якунига кўра, Буюк Британиянинг “Strikitsa Consulting” Ltd. консалтинг компанияси жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига ва корхоналар бошқарувига халқаро танлов асосида чет эллик соҳа мутахассисларини (жумладан, ватандошларни) фаол жалб этиш орқали кузатув кенгашлари таркибининг камида 30 фоизини ва корхона бошқарувини малакали халқаро мутахассислар билан тўлдириш белгиланган.

Шунга кўра, ушбу вазифани илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун проффессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича Жаҳон банки томонидан халқаро тендер эълон қилинган эди.

Мазкур танлов жараёнида, 4 нафар халқаро профессионал консалтинг компаниялардан, жумладан консорциум шаклидаги, таклифлар қабул қилиниб, уларнинг соҳадаги тажрибаси, малакаси, белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари ва молиявий таклифи асосида cаралаш натижасида, “Strikitsa Consulting” Ltd. консалтинг компанияси томонидан тақдим этилган таклиф энг мақбул деб топилди.

Ушбу халқаро “Headhunter” компанияси томонидан корхоналар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар ўрганилади ва кузатув кенгаши таркибини таҳлил қилиш асосида профессионал соҳа мутахассислари кузатув кенгашларининг мустақил аъзолигига жалб қилинади.

Шу билан бирга, “Headhunter” компанияси давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув фаолиятига муносиб “ТОП-100” нафар соҳада муваффақиятга эришган, малакали ва салоҳиятли бошқарувчилар (менеджерлар) захирасини шакллантиради.

Ушбу вазифалар давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашларининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган.

1633 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech