Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июнь 2021

“Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 16 декабрдаги “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (кейинги ўринларда – Компания) устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги Эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди.

Жорий йилнинг 12 апрелидан 24 майгача бўлган муддатда:

талабгорларга Компанияга ташриф буюриш, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш, Компания раҳбариятига қўшимча саволлар бериш ва улар билан суҳбат ўтказиш имконияти берилди;

талабгорлардан (ва уларнинг ваколатли маслаҳатчиларидан) келиб тушган тушган саволларга жавоблар берилиб, менежмент тақдимоти сессиялари ва онлайн мулоқотлар ўтказилди;

талабгорларга давлат улушини олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилди.

Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.

Мазкур таклифлар “Rothschild & Cie” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмаси билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, Давлат тендер комиссияси томонидан сотиш жараённинг якуний босқичини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Мазкур босқичда давлат улушини сотиш нархини аниқлаштириш ва олди-сотди шартларини яхшилаш мақсадида талабгорлар билан қўшимча музокаралар ўтказилади. Натижаси бўйича савдо ғолиби Компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ эълон қилинади.

Давактив агентлиги Ахборот хизмати

5272 Чоп этиш