Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Октябрь 2023

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Давактив агентлигида Ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 34 йиллиги ҳамда 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда тизимнинг барча ходимлари қамраб олинди.

Маънавий-маърифий тадбирда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Роҳила Абдуллаева ҳамда шу университетнинг катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Юлдуз Абдуҳакимовалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тил – ҳаётнинг бошланиши! Тил – ҳар бир миллатнинг руҳи! Буюк аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтгани, халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлигига урғу берилди. Давлат ривожланиши билан давлат тили ҳам ривожланади. Халқ мустақиллигининг асосий белгиси – бу она тили ва миллий маданияти. Дунёнинг барча давлатлари ўз она тилларини асраб-авайлашга интилишади, шунинг учун ҳар қандай давлат ўзининг маданий мероси ва она тилини алоҳида ҳурмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек,  маърузачилар "Ўзбек тилининг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари", "Юртимизда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш", "Давлат тилини ривожлантириш, вазирлик ва идораларда иш юритишни тўлиқ давлат тилида ташкил қилиш" мавзуларига ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбирда ходимлар томонидан берилган саволларга аниқ мисоллар орқали жавоблар қайтарилди. 

Маънавий-маърифий тадбир якунида меҳмонларга Давактив агентлигининг эсдалик совғалари топширилди.

1000 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech