Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Март 2023

Давактив агентлиги томонидан Германия ишбилармон соҳа вакиллари учун “Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури" тўғрисида тақдимот ўтказилди

Жорий йилнинг 28 февраль - 3 март кунлари Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигидаги делегация таркибида Германия Федератив Республикасида бўлиб, ташриф доирасида Берлин ва Гамбург шаҳарларида ташкил этилган Германия-Ўзбекистон ҳамда “Гамбургда Ўзбекистон иқтисодиёти куни” бизнес форумларида иштирок этди.

Унда, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков тақдимот билан иштирок этиб, 250 дан ортиқ Германия ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида эришилган натижалар, келгусидаги истиқболли режалар, жумладан, савдога чиқарилиши белгиланган давлат активлари ва ушбу савдо жараёнларида иштирок этиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, хусусийлаштириладиган йирик давлат корхоналари бўйича инвестиция тизерлари тарқатилди.

Шу билан бирга, кўтаринки руҳда ўтган форум давомида Акмалхон Ортиков Германиянинг 50 дан ортиқ бизнес вакиллари билан тўғридан-тўғри G2B учрашувларини ўтказди. Учрашув давомида мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, бизнес вакилларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф этилди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар берилди.

Ўз навбатида, ташриф давомида, Германия Федерал Молия вазирлигининг Департамент бошлиғи доктор Андреас Керст,  Германиянинг «Mangold Consulting GmbH» компанияси раиси, профессор Клаус Мангольд ҳамда Индикон консалтинг комапнияси вакили Матиас Нехм билан учрашувлар ўтказилиб, унда, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасида Агентлик ҳодимларининг институционал салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

 

2067 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech