Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июнь 2023

“Халқ IPO”сини ўтказиш бўйича стратегик мувофиқлаштирувчи консультант танлаб олинди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 40 та давлат корхоналарида “битта акция – битта лот” тамойили асосида “Халқ IPO”сини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш бўйича етакчи профессионал консалтинг компанияси (кейинги ўринда - Стратегик консультант)ни жалб қилиш юзасидан халқаро танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида 4 та маҳаллий ва халқаро профессионал консалтинг компаниялардан таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида, фаолият соҳасида амалга оширган юқори даражадаги лойиҳалари, лойиҳа доирасида жалб қилинадиган профессионал жамоасининг малакаси ҳамда энг мақбул нарх таклифини билдирган "KPMG" халқаро компанияси “Халқ IPO”сини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш бўйича Стратегик консультант сифатида танланди.

Стратегик консультант қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • маҳаллий бозор хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқаро тажриба асосида “битта акция – битта лот” тамойили бўйича “Халқ IPO”сини амалга ошириш стратегиясини ва уни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш;
  • "Халқ IPO”сини амалга ошириш стратегиясини татбиқ этишда инвестиция воситачилари, андеррайтерлар, махсус PR компаниялар ва бошқа манфаатдор томонларни жалб қилиш бўйича тавсиялар, шу жумладан уларга қўйиладиган малакавий мезон ва жалб қилиш шартларини ишлаб чиқиш;
  • “Халқ IPO”си доирасида Давактив агентлиги, акцияларни сотиш бўйича жалб этиладиган андеррайтерлар, инвестиция воситачилари, "E-auksion" электрон платформаси, онлайн тўлов тизимлари, банклар ва бошқа манфаатдор томонларнинг мувофиқлашган ҳаракатини таъминлаш;
  • оптимал маркетинг стратегияси, жумладан тегишли маркетинг инструментлари ва услублари юзасидан ҳамда маркетинг материалларини (флайерлар, буклетлар, баннерлар, меморандумлар, фото-видео роликлар ва бошқалар) тайёрлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • “Халқ IPO”си орқали акциялари сотиладиган корхоналарнинг молиявий ҳолати, мақроиқтисодий вазиятни корхона фаолиятига таъсири, корхона фаолияти секторидаги бозор конъюнктураси (жумладан, акциялардан олинадиган келгусидаги даромад кутилмалари ва дивиденд сиёсати)ни, бозордаги акцияларга бўлган талаб таҳлили (market sounding)ни инобага олган ҳолда акцияларни сотиб олиш бўйича келиб тушгадиган буюртмаларни жойлаштириш механизмини, нархлар диапозонини ва бир инвестор (инвестиция воситачиси) томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонига нисбатан киритилган чекловларни белгилаш;
  • акцияларни олди-сотди шартномасининг намунавий шаклини ишлаб чиқиш.

Давактив агентлиги "KPMG" халқаро компанияси билан биргаликда жараённи очиқ, шаффоф ва рақобат тамойилларига асосланган савдо механизмларига мувофиқ ташкил этишнинг барча чораларини кўради ҳамда жараённинг ҳар бир босқичи тўғрисида оммага ахборот бериб борилишини таъминлайди.

2061 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech