Ру Ўз O'z En

Бошқалар

09 Август 2021

ЭЪЛОН

 Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратида қуйидаги вакант лавозимлар бўйича

                                              ЭЪЛОН

  1. МУВОФИҚЛАШГАН ҲАРАКАТНИ ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ
  2. Хусусийлаштириш  жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси  департамент бошлиғининг ўринбосари - бошқарма бошлиғи

Лавозимга мос асосий талаблар:

  1. Молия, иқтисодиёт ёки маркетинг соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Давлат тилини, шунингдек, хорижий тиллар, жумладан, рус ва инглиз тилларини пухта билиш;
  3. Иқтисодиёт, корпаратив бошқарув, хусусийлаштириш йўналишларида камида
    4 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  4. Раҳбар лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  5. Жаҳонда юз бераётган аҳамиятга молик воқеалар, ҳусусан мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва сиёсий жараёнлардан хабардор бўлиш;
  6. Давлат мулкини бошқариш ва норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиш;
  7. Microsoft Word, Excel ва PowerPoint каби дастурларда мукаммал ишлаш.

Вазифалар:

  1. Агентликнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмалари билан давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш ҳамда ҳамкорликда ишларни ташкил этиш;
  2. Хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини ёзма матнда аниқ ва тушунарли баён қилиб ҳисоботлар тайёрлаш;
  3. Давлат органлари ва ташкилотларида хусусийлаштириш ишларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш, шунингдек уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
  4. Агентлик раҳбариятининг тегишли топшириқларини бажаришда жамоа бўлиб ишлаш ва натижага эришишда жамоавий руҳни ошириш.
  5. Хусусийлаштириш бўйича назорат қилинадиган масалалари бўйича таркибий бўлинмалар, ҳудудий бошқармаларнинг ишларини мувофиқлашиш, улардан хусусийшлаштириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек уларнинг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш.

II. Хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш, шартномаларни расмийлаштирилиши ва мониторинги бошқармаси

          Етакчи мутахассис

Лавозимга мос асосий талаблар:

  1. Молия, маркетинг ёки иқтисодиёт соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Давлат тилини, шунингдек, хорижий тиллар, жумладан, рус ва инглиз тилларини пухта билиш;
  3. Инвестиция соҳасида тегишли иш тажрибасига эга бўлиш;
  4. Microsoft Word, Excel, PowerPoint ва CoralDRAW каби дастурларда мукаммал ишлаш;
  5. Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  6. Хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳалари тўғрисида тушунчага эга бўлиш.

Вазифалар:

  1. Таҳлилий маълумотларни графикада тасвирлаш ва мураккаб натижаларни ёзма матнда аниқ ва тушунарли баён қилиб ҳисоботлар тайёрлаш;
  2. Ҳисоботлар, йиғма-аналитик ва статистик материалларни (жумладан, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида) тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  3. Вазифа ва топшириқларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга ошириш;
  4. Иш ҳужжатларини юритиш (ҳужжатларнинг кирими ва чиқими, рўйхатга олиниши, ижро интизоми бўйича таҳлилий жадвалларни тайёрлаш ва бошқалар) билан шуғулланиш.

2. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

          Лавозимга мос асосий талаблар:

  1. Филолог (ўзбек тили), адабиётшунос (ўзбек адабиёти) ёки журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумот мавжудлиги;
  2. Филология, адабиётшунослик, педагогика (ўзбек тили ва адабиёти) ёки журналистика соҳаси бўйича камида 3 йил иш тажрибаси мавжудлиги;
  3. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
  4. Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини мукаммал билиш;
  5. Давлат тилида иш юритиш бўйича амалий кўникмалар мавжудлиги;
  6. Муомала ва музокара маданияти;
  7. Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.
  8. Компьютер саводхонлиги бўйича - Microsoft Office (MS Word, 9. MS Exсel ва MS Power Point) дастурларларида бемалол ишлай олиши;
  9. Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш.

     

      Вазифалар:

      1. Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, шунингдек, агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритишга тўлиқ ўтилишини таъминлаш, маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;

      2. Маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

      3. Агентликда ишлаб чиқилаётган норматив-хуқуқий ҳужжатларнинг давлат тили қоидаларига мослигини назорат қилиш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

      4. Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, шунингдек, агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаритилган услубий, маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

      5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 34-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш ва меҳнат шартномасида белгиланган бошқа вазифалар.

Ахборот ва PR хизмати раҳбари – агентликнинг матбуот котиби

        Лавозимга мос асосий талаблар:

  1. Журналистика, халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар, босма ОАВ ва ноширлик иши, филология мутахассислиги бўйича олий маълумот мавжудлиги;
  2. Журналистика ва Ахборот хизмати соҳаси бўйича камида 3 йил иш тажрибаси мавжудлиги;
  3. Ташкилот ижобий имижини илгари суриш, PR компанияларини уюштира олиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш кўникмаларига эга бўлиши;
  4. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (бошқа хорижий тилларни билиш устунлик беради);
  5. Компьютер саводхонлиги бўйича - Microsoft Office (MS Word,
    MS Exсel ва MS Power Point) ва бошқа дастурларда бемалол ишлай олиши; Интернет тармоғи, жумладан ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлар орқали мулоқот ўрнатишнинг техник имкониятларидан хабардор бўлиш;
  6. Давлат тилида иш юритиш бўйича амалий кўникмалар мавжудлиги;
  7. Расмий доираларда ҳамда фаолият жараёнида одоб-ахлоқ, кийиниш нормаларини билиш, муомала ва музокара маданиятига риоя этиш;
  8. Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиш;
  9. Масъулиятли, ишчан ва стресс ҳолатларига чидамли бўлиш;
  10. Жамоани бошқариш ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга самарали йўналтира олиш.

      Вазифалар:

  1. Агентлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  2. Агентликда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  3. Агентликда ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  4. Ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  5. Оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш чораларни кўриш;
  6. Мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида Агентлик раҳбариятининг чиқишларини ташкил этиш;
  7. Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига Иш берувчи манфаатларидан келиб чиқиб тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  8. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  9. Агентлик тизими фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот бериб бориш;
  10.  Агентлик тизими ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
988 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech