Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Декабрь 2022

“Orion Capital Group” компанияси “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖни хусусийлаштириш жараёнига консультант сифатида жалб қилинди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан халқаро танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида 5 та маҳаллий ва халқаро профессионал консалтинг компаниялардан таклифлар қабул қилиниб, улар фосфорит концентрати ва фосфор уни ишлаб чиқариш бозорини таҳлил қилиши, мазкур соҳада амалга оширилган хусусийлаштириш тажрибаси, малакаси, белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари ва нарх таклифи асосида сараланди.

Саралаш натижасида, фаолият соҳасида амалга оширган юқори даражадаги лойиҳалари, лойиҳа доирасида жалб қилинадиган профессионал командасининг малакаси ҳамда энг мақбул нарх таклифини билдирган Orion Capital Group халқаро консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида тайинланди.

Давактив агентлиги Orion Capital Group халқаро компанияси билан биргаликда хусусийлаштириш жараёнини очиқ, шаффоф ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг барча чораларини кўради ҳамда жараённинг ҳар бир босқичи тўғрисида оммага ахборот бериб борилишини таъминлайди.

1974 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech