Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Октябрь 2022

“UZPAYNET” МЧЖни хусусийлаштириш жараёнларининг мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) қабул қилиш муддатининг кечиктирилиши тўғрисида ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 8 август куни “UZPAYNET” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганлиги ва 4 октябрь куни давлат улушини сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) қабул қилиш босқичи бошланганлиги юзасидан эълонлар чоп этилган.

Аввал маълум қилинганидек, ABRAU CAPITAL ва CENTIL консорциум компаниялари ушбу Битим юзасидан хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

“UZPAYNET” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнларида Консультант томонидан Жамиятнинг солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва экологик чуқур таҳлилларини (due diligence) ўтказиш давомида қўшимча равишда аниқлик киритилиши зарур бўлган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан, талабгорларнинг мажбуриятга эга бўлмаган таклифларини (NBO) қабул қилиш муддати кечиктирилади.

Ўз навбатида, савдо жараёнларининг ушбу босқичида иштирок этаётган талабгорларга хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи томонидан жараён юзасидан индивидуал хат (Process Letter) юборилади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнининг шаффофлигини, очиқлигини ва тенг рақобат муҳитини таъминлашнинг барча чораларини кўради ва унинг келгуси босқичи тўғрисида ахборот бериб боради.

Маълумот учун: ушбу сотиш жараёни бўйича аввалги чоп этилган эълонларда Давактив агентлиги ва унинг маслаҳатчиси сотиш жараёнининг муддатига ўзгартириш киритиш ҳамда тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши қайд этилганлиги эслатиб ўтилади.

 

2265 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech